Аниқланишича, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан табиий газ сарфини ҳисобга олувчи “Фосса” дастурига юқоридаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобига қарийб 903 миллион сўмлик нореал қарздорлик киритилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш таклифи вилоят прокуратурасига юборилди.

Бизнес-омбудсманнинг таклифи бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилиб, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали, “Ҳудудгаз Метрология” филиали Жиззах бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.