Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси топилди. У аввал зўрланиб, сўнгра ўлдирилган бўлиши мумкин
Бош прокуратуранинг хабар беришича, 17 яшар йигит ушбу жиноятда гумонланиб қўлга олинган.
20 июль куни Фарғона шаҳрининг Янги аср кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш), 118- (Номусга тегиш) ва 119- (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида ушбу жиноят содир этишда гумонлаётган шахс (2006 й.т.) аниқланиб, процессуал тартибда ушланган. Воқеа содир бўлган куни гумонланувчининг ёнида бўлган икки нафар шерикнинг ушбу жиноятга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.
“Содир этилган қилмиш жинсий жиноятлар тоифасига тегишли бўлгани сабаб бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.
Аввалроқ Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қиз 29 яшар эркак томонидан зўрлаб ўлдирилган, суд қотилни ўта хавфли рецидивист деб топиб, умрбод озодликдан маҳрум қилганди.
Чилонзор туманидаги 230-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудирасининг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизга тегажоғлик қилишда гумонланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, бироқ жабрланувчиларнинг яқинлари тергов ишлари суст бораётгани, гумонланувчи ҳамон очиқда қолаётганидан арз қилишганди.
Сариосиёда 4-синф ўқувчиси зўрлангани, ҳолат бўйича прокурор ва ИИБ масъулининг жавоби бир-бирига тўғри келмаётгани ҳақида ёзгандик.
Янгибозор туманида вояга етмаган қизнинг номусига тажовуз қилганлар маълум бўлса-да, қизнинг ота-онаси тергов чўзилаётгани, шу тариқа иш бости-бости қилиниб, зўравонлар жазосиз қолишидан хавотирда эканини айтишганди.
Паст Дарғомда мурдаси топилган ўқувчи қиз ўлимидан олдин зўрлангани айтилган, бироқ прокуратура буни инкор этганди.
Термизда мактаб ўқувчисининг номусига тегилгани бости-бости қилинган, ИИБда бу каби жиноятларни яшириш ҳолатлари кўпаяётгани муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
20:03 / 19.11.2024