Манба: Зойир Мирзаев Тошкент вилоятига ҳоким бўлиши кутилмоқда
Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Зойир Мирзаев республиканинг бошқа вилоятига раҳбар этиб тайинланиши кутилмоқда.
Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг янги ҳокими бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам вилоятнинг собиқ ҳокими билан хайрлашув маросими вақтида у республиканинг бошқа бир салоҳияти катта вилоятига ҳоким этиб тайинланиши маълум қилингани ҳақида хабар берган.
Маълумот учун, Тошкент вилоятига 2021 йил январидан буён Даврон Ҳидоятов раҳбарлик қилиб келаётганди.
Зойир Мирзаев 1968 йил 10 март куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. 1994 йил Тошкент молия институтини тамомлаган.
2003-2004 йилларда Жомбой тумани ҳокими, 2004-2008 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, 2008-2010 йилларда Самарқанд шаҳри ҳокими бўлган, 2010 йилдан 2016 йилгача Самарқанд вилоятини бошқарган.
2016 йилдан 2018 йилгача бош вазир ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, агросаноат мажмуаси раҳбари. 2018 йилдан - бош вазир ўринбосари - агросаноат, озиқ-овқат ва халқ истеъмол моллари мажмуаси раҳбари бўлиб ишлаган. У бу лавозимда эканида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида туман ҳокимлиги мутасаддилари ва фермерларни сув оқаётган ариққа тушишга, яна бир неча кишини тош кўтариб туришга мажбурлаганидан кейин танқидларга учраб ишдан олинганди.
2018 йил 7 ноябрь куни Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланган.
У 2019 йил октябридан буён Қашқадарё вилоятига ҳокимлик қилиб келаётганди. Бугун унинг ўрнини Божхона қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Муроджон Азимов эгаллади.
Мавзуга оид
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:35 / 16.10.2024
Тошкент вилоятига мингта янги автобус харид қилинади
17:10 / 30.04.2024
"Тўра Абдиевич, қаттиқроқ олинг" - Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида
12:41 / 20.03.2024