Жамият | 11:53 / 01.01.2025
8057
8 дақиқада ўқилади

“Таълимни овқатланиш нархида олиш мумкинлигини исботладик” – Google, Аmazon, Facebook тажрибасида ўқитаётган ўзбек дастурчиси

Азим Пўлат – Google'да дастурчи инжинер. Google'гача Аmazon ва Facebook компанияларида дастурчи сифатида ишлаган. Дастурлашда 7 йиллик тажрибага эга. “Дастурлашни 42 кунда ўрганиш” ғояси остидаги “42.uz” лойиҳаси асосчиси. Жамиятимизга технологик ечимлар билан биргаликда инноватив ўгатиш тизимини ҳам жорий қилмоқчи

Ҳар кимнинг ўз қадрятлари бор. Ва бу қадрятларни инсон улғайгани сайин ўзгартириш қийинлашиб бораверади. Инсон қадрятларини математика ва дастурлашдаги оптимизациялаш муаммосига қиёслаш мумкин. Яъни ниманидир камайтириш эвазига ниманидир ошириш учун қилинган хатти-ҳаракатлар мажмуаси. Азим Пўлат ҳаётида пулга муҳтож даврлардан кўп маротаба ўтганлиги учун вазиятни қуйидагича изоҳлайди:

“Йиллар давомида шаклланиб келган ўз қадрятларим бор. Буни дастурлашдаги оптимизациялаш муаммосига ўхшатаман. Бу дегани ниманидир камайтириш эвазига, ниманидир ошириш дегани. Энди савол туғилади, мен ҳаётда нимани оптимизацияламоқчиман? Мен ҳаётимда пулга муҳтож вақтларимда пулсиз ҳам ҳаётда нимагадир эришиш мумкинми деган саволга кўп дуч келардим. Ва бугун ушбу саволга баралла “ҳа” деган жавобни ҳар куни оламан” – дейди у.

Мисол тариқасида у Ҳаcкатон мусобақасида ютганлиги учун Европада бепул саёҳат қилганлигини, дунё пойтахти – Лондонъда эса амалиёт учун 3 ой яшаганлигини ва Сингапурга эса халқаро конференция учун борганлигини келтиради.

“Одамлар соғлом бўлишим учун пулим кўп бўлиши керак деб ҳисоблашади. Ёки яхши ҳурмат-эҳтиромга фақат янги феррари ёки ҳашамат билан эришиш мумкин деб ўйлашади. Лекин ундай эмас, соғлом бўлиш учун пулингиз кўп бўлиши эмас, аскинча, турмуш тарзига нисбатан муносабатингизни ўзгартиришингиз керак. Жамиятда эҳтиромга эришиш учун эса шунчаки одамларга қиймат бериш керак. Уларни муаммоларига ечим бериш керак. Мен ўқитиш орқали сўнгги вақтларда шуни таъмини ҳис қилишни бошладим” – дейди Азим Пўлат.

Таълимни овқатланиш нархида олиш мумкинлигини исботладик

Азим Пўлат бу сафар дастурлашга қандай кириб келганлигини ва Google'даги муваффақиятли карераси ҳақида эмас, таълим тизимига ўзи берган ечимлар ҳақида тўхталиб ўтди:

“Ўзим дуч келган муаммо ҳақида айтиб бермоқчиман. Мен дастурлашга қизиқиб, ўрганишга қарор қилганман. Ва ўқув марказларидан бирига дўстим билан борганмиз. Ўшанда курс пулини шунчалик қиммат айтишганди. Жуда ҳам қаттиқ ранжиганмиз ва биз ҳеч қачон дастурлашни ўргана олмас эканмиз-да, деб ўйлаганман ўшанда. Аммо дўстим ёнимда туриб далда берган онлайн бўлса ҳам ўрганишимиз мумкинлигини айтган. Шу тариқа, онлайн таълим ва дастурлашни ўрганишни бирлаштириб, “42.uz” лойиҳаси ғояси туғилган. “42.uz” орқали биз таълимни 2 марта овқатланиш нархида сотиб олиш мумкинлигини исботладик”.

“Кейин PDP академияси билан ҳам курс ташкил қилдик. Аммо бу курсларни нархи академия томонидан анча қиммат нархда баҳоланди. Мен бу курсларни сотувидан манфаатдор эмаслигим ва нархларни ҳам белгилаш ҳуқуқига эга бўлмаганлигим учун, дастурлашни ўрганишни менга ўхшаб чиндан ўрганишни хоҳлайдиган аммо одатий курсларга пули етмайдиганлар учун ечим бериш ҳақида ўйлаб, “42.uz” ни ғоясига қатъийроқ тўхтала бошладим”.

ИТ’ни 42 кунда ўрганиш

“42.uz” дастурлашни ўрганишга иштиёқманд бўлган ҳар қандай талаба учун учун имкониятлар сандиғи. Унда курслар нархи 240.000 сўмни ташкил этади. Ва дарслар умумий 42 кунга мўлжалланган. Жараён тўлиқ тизимлаштирилган. Яъни берилган дарслар юзасидан топшириқлар бажарилади ва автоматик тарзда текшириб жавоблар чиқариб берилади. Бу ерда ҳеч қандай инсон омили аралашуви бўлмайди. Барча дарслар ўзбек тилида олиб борилади. Дастурлаш, алгоритмлар, график ва маҳсулот дизайни соҳалари бўйича дарслар бор.

Шунингдек, CV (Curriculum Vitae) тайёрлаш ва топ компанияларда ишга топшириш ва интервю жараёнлари ҳақида ҳам кичик кўникма дарслари мавжуд. Дарслар эса Отабек Нурматов (Dropbox ходими), Диёрбек Садуллаев (Pinterest ходими), Нодир Ҳалилов (Super Dispatch ходими) ва Азим Пўлат (Google ходими) томонидан олиб борилади.

Энг муҳими, дарслардаги контент ниҳоятда мослашувчан: истаган одам маълумотни матн орқали, истаган одам видео орқали ва бошқа кимдир берилган топшириқлар орқали ўзлаштириши мумкин. Бу худди Google томонидан тақдим этилган Professional Certificate Program (Касбга йўналтирилган ўқув дарслари) нинг маҳаллий мослаштирилган ва дастурлашга ихтисослаштирилган варианти десак ҳам бўлади.

“Миллий университетнинг профессори бизга алоқага чиқиб, лойиҳамиз ҳақида ўз фикрини билдирди. Ва бу таълимнинг келажаги, таълим аслида шундай бўлиши кераклиги хусусида бизга ижобий фикрларини билдириб, бизга мотивация берди” – дейди Азим Пўлат

Азим Пўлат лойиҳа орқали “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан ҳам тақдирланди.

Мактаб дарсликларини рақамлаштириш

“Дастурлашни ўргатиш билан чекланиб қолмасдан, каттароқ муаммоларга технологик ечим беришни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Масалан, мактаб инсонга нимадир ўргатиш учун энг зўр вақт. Чунки бу вақтда инсонни онгги шаклланади ва ким эканлиги маълум бўлади. 2025-йилдаги энг катта мақсадларимиздан бири 5-11 синф мактаб дарсликларини тизимлаштишдан иборат”.

Азим Пулат мактаб дарсликларини тўлиқ истеъмолдан чиқаришни эмас, аксинча, унга қўшимча тўлдирувчи сифатида мобил илова яратишни режа қилган. Сабабини эса болалар ижтимоий тармоқларда ўтказадиган вақтига рақобатбардош бўла оладиган ва вақтини қизиқарли ўтказишга ҳисса қўшадиган дастур бўлиши кераклиги билан изоҳлайди.

“Дастурда болаларни рағбатлантиришга катта эътибор қаратмоқчимиз. Сабаби болалар учун рағбат энг муҳими. Шахсан ўзим ҳам болалигимда велосипед олишни жуда хоҳлаганман. Афсуски, қанча яхши ўқимай велосипед билан ҳеч қандай боғлиқлиги бўлмаган. Шу сабабли болаларни тақдирлашни бир йиллаб кутишимиз шарт эмас. Уларни ўрганиш учун қилган ҳар бир сай-ҳаракатини муҳим баҳолаб тақдирлашимиз керак”.

Умумий глобал тармоқ тузилади. Ҳар бир ўқувчи иловадан фойдаланишдан аввал ўзининг сотиб олишни жуда хоҳлайдиган қандайдир нарса мақсад сифатида қўйилади. Бола дарсларни ўзлаштириши орқали унга ўз мақсадига поғонама-поғона яқинлашиш имконияти бўлади. Қўшимчасига, ота-оналар болалари ҳақидаги статистикани ҳам кузатиб туришлари мумкин бўлади.

Иловага кирган ҳар бир ўқувчи ўзи ўрганмоқчи бўлган фанни ўзи танлайди. Ва унга 1 дақиқадан ошмайдиган ўрганиш учун енгил ва ўқувчини зериктирмайдиган контент берилиши айтилган. Берилган контентни бажариб бўлгандан кейин унга доир машқлар бажариш орқали ўқувчи ўз билимини мустаҳкамлайди. Агар ўқувчи бир мавзуда ўзлаштиришда қийналса, унга алгоритмлар орқали хато қилган мавзусига оид машқлар кўпроқ чиқариб берилади.

“Биз бу лойиҳани ижтимоий лойиҳа қилмоқчимиз ва биз лойиҳадан келган маблағни болаларни рағбатлантиришга йўналтирмоқчимиз. Масалан, ота-оналар болаларини турлича рағбатлантиришлари мумкин. Аммо биз уларни бир хил рағбатлантиришга ҳаракат қиламиз” – деб фикрини якунлайди Азим Пўлат.

Гавҳар Зиёдуллаева тайёрлади
Оператор ва монтаж устаси: Нуриддин Нурсаидов

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди