Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси тасдиқланди
Бюджет тақчиллигини қисқартириб бориш, бюджет очиқлигини таъминлаш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш ва бошқалар стратегиянинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Ҳукумат қарори билан «2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси» тасдиқланди.
Давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тизимлаштириш, бюджет барқарорлигини таъминлаш ва интизомини кучайтириш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириб бориш, бюджет очиқлигини таъминлаш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш ва унинг самарадорлигини янада ошириш, бюджет харажатлари натижадорлигига эришиш, давлат қарзини макроиқтисодий хавфсиз даражада ушлаб туриш ва Давлат бюджети ликвидлилигини ошириш Стратегиянинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Қуйидагилар Стратегиянинг устувор йўналишлари ҳисобланади:
- бюджет интизомини таъминлаш механизмларини кучайтириш;
- ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликни таъминлаш;
- давлат харажатлари ва инвестицияларининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш.
Стратегияни амалга ошириш даври 2025 йилдан 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, унда қайд этилган устувор йўналишлар доирасида 16 та мақсад белгилаб олинган.
Шунингдек, мазкур мақсадларга босқичма-босқич эришишни таъминловчи вазифалар ва амалий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Мавзуга оид
20:38 / 27.08.2025
«Толибон» ҳукумати Афғонистоннинг беш йиллик ривожланиш стратегиясини тасдиқлади
07:42 / 16.08.2025
Қорақалпоғистонни ривожлантириш дастурига 200 миллион доллар жалб қилинади
21:08 / 11.06.2025
Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқилди – Саида Мирзиёева
14:20 / 09.06.2025