Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
Президент саноат режасига чиқа олмагани учун Қамаши, Қарши, Миришкор, Арнасой, Шароф Рашидов, Янгиобод, Навбаҳор, Косонсой, Қумқўрғон, Фурқат, Шовот, Шайхонтоҳур, Сергели туманлари ҳокимларига нисбатан интизомий жазо чорасини кўришни тайинлади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида саноат ва экспорт масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Қамаши, Қарши, Миришкор, Арнасой, Шароф Рашидов, Янгиобод, Навбаҳор, Косонсой, Қумқўрғон, Фурқат, Шовот, Шайхонтоҳур ва Сергели туманлари саноат режасига чиқа олмагани танқид қилинди.
Ушбу 13 та туман ҳокимига режага қанча етмаганига қараб, интизомий жазо чорасини кўриш топширилди.
Ички бозорда мис таклифи кўпайтирилган бўлса-да, қайта ишлаш ойига 6 минг тоннадан ошмаётгани кўрсатиб ўтилди. Оқибатда биринчи чоракда электротехника соҳасида саноат ўсиши прогноздаги 11,2 фоиз ўрнига 7,8 фоизга, экспорт режаси бор-йўғи 57 фоизга бажарилди.
Электротехника экспорти учун 100 миллион доллар ресурс бериб, айланма маблағга гаровсиз кредит ажратиш имконияти яратилди. Лекин бирорта банк ушбу шартларда кредит ажратмаганига эътироз билдирилди.
Мутасаддиларга ишлаб чиқариши, экспорти камайган ҳар бир корхонага бориб, экспортини молиялаштириш, инвестиция лойиҳаси бўйича қандай масаласи бўлса, жойида ҳал қилиш топширилди.
Умуман, иккинчи чорак якуни билан соҳада ишлаб чиқаришни 25 триллион сўмга, экспортни 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.
Маълумот учун:
Қашқадарё вилояти Қамаши туманига 2023 йил августидан буён Хуршид Усмонов ҳокимлик қилмоқда;
Қашқадарё вилояти Қарши туманига 2026 йил мартидан буён Жасур Турсунов ҳокимлик қилмоқда;
Қашқадарё вилояти Миришкор туманига 2023 йил августидан буён Файзулла Ғуломов ҳокимлик қилмоқда;
Жиззах вилояти Арнасой туманига 2024 йил апрелидан буён Одил Мусанов ҳокимлик қилмоқда;
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманига 2025 йил августидан буён Асилбек Ашуров ҳокимлик қилмоқда;
Жиззах вилояти Янгиобод туманига 2021 йил январидан буён Иброҳим Қаршибоев ҳокимлик қилмоқда;
Навоий вилояти Навбаҳор туманига 2025 йил ноябридан буён Алишер Рашидов ҳокимлик қилмоқда;
Наманган вилояти Косонсой туманига 2021 йил декабридан буён Дилмурод Қодиров ҳокимлик қилмоқда;
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманига 2025 йил декабридан буён Фаррух Холиқов ҳокимлик қилмоқда;
Фарғона вилояти Фурқат туманига 2024 йил августидан буён Элёр Асронқулов ҳокимлик қилмоқда;
Хоразм вилоятининг Шовот туманига 2025 йил мартидан буён Муродбек Давлатов ҳокимлик қилмоқда;
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига 2024 йил сентябридан буён Бобур Абубакиров ҳокимлик қилмоқда;
Тошкент шаҳрининг Сергели туманига 2025 йил декабридан буён Даврон Исматов ҳокимлик қилмоқда.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:21 / 24.04.2026
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
22:57 / 23.04.2026
Президентга Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди
22:00 / 23.04.2026