Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, 19 январ куни Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди ва унда ташкилий масала кўрилди.

Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Эргаш Солиев сўзга чиқиб, Иброҳим Болтаевич Қаршибоев номзодини Янгиобод тумани ҳокими лавозимига тавсия этган, депутатлар таклифни маъқуллашган.

Иброҳим Қаршибоев

Бунгача Янгиобод тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Икром Синдарович Матиев Фориш тумани ҳокими лавозимига ўтганди.

Икром Матиев

Иброҳим Қаршибоев бунгача Зафаробод туманида ҳокимлик қилиб келганди. Зафаробод туманига эндиликда Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича собиқ биринчи ўринбосари бўлган Нодир Ражапов раҳбарлик қилади.

Нодир Ражапов

 19 январ куни Мирзачўл тумани ҳокими Комил Холмуродов Жиззах шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У янги лавозимда Акбар Шукуров ўрнини эгаллади.

Комил Холмуродов

Комил Холмуродов ўрнига Мирзачўл туманига Шерзод Аҳмедов янги ҳоким этиб тайинланган.