Жамият | 15:16 / 18.07.2015
4420
1 дақиқада ўқилади

Риштон туман тиббиёт бирлашмаси ҳуқуқшуноси коррупцияда айбланди

Фарғона вилояти Риштон туман тиббиёт бирлашмасида 2014 йил ноябридан ҳуқуқшунос бўлиб ишлаб келган Нозимжон Холдоров порахўрлик ва бошқа жиноятларда айбланиб, судланди.
“Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, у Ж. Абдураҳимовни ушбу бирлашмага фельдшер лавозимига ишга киргизиб қўйиш учун ундан 500 доллар талаб қилган. Бўш иш жойи бўла туриб, унга жойлашиш учун пул талаб қилинганидан жаҳли чиққан Абдураҳимов ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.
Холдоров 400 доллар пора олиш чоғида жиноят устида қўлга олинди. Унинг устидан суд олиб борилиб, тегишли жазо тайинланди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш