Ўзбекистон | 10:15 / 23.06.2016
10507
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон президенти ШҲТда иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтадиган навбатдаги мажлисига меҳмон сифатида таклиф этилган Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда. 

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 

ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Фото: «Жаҳон» АА