Жаҳон | 12:35 / 29.06.2016
5757
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон парламенти шимолий Каспий денгизи тубини ўзлаштиришга оид қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритди

Қозоғистон парламенти юқори палатаси - Сенати, РФ ва Қозоғистон ўртасида Каспий денгизи тубини ўзлаштириш чегараларига ойдинлик киритувчи шартномага қўшимча киритишни тасдиқлади. Сенатнинг халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитасининг хулосасига кўра, ҳужжат "Каспий денгизи тубини ўзлаштиришда икки томон фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиради. 

Киритилаётган қўшимчаларда, "Марказий" геологик ҳудудидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш, солиққа тортиш ва тўловларни жорий қилишга ойдинлик киритилган. Хусусан, Россия ва Қозоғистон ҳамкорлигида ташкил этиладиган корхона қонунда белгиланган тартибда 25 йилгача имтиёзга эга бўлади. Бунда имтиёзли солиқ даври 7 йилни ташкил этади. 

"Марказий" кони Каспий денгизининг шимолий қисмида Россия секторида жойлашган. У, Оқтов шаҳридан 150 км жануби-ғарбда, Астрахандан 440 км узоқликда жойлашган. Денгиз чуқурлиги 350-500 метрни ташкил этади. 

 

фото:Gogle image

Мавзуга оид