4 июль куни Қирғизистон, Тожикистон ва Хитой чегарасида 5,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Қозоғистон таълим вазирлиги қошидаги сейсмология илмий-амалий экспедицияси маълум қилган.
"Зилзила эпимаркази Олма-ота шаҳридан 497 км жанубий-ғарбда, Қирғизистон, Тожикистон ва Хитой чегарасида юз берди", — дейилади маълумотда.
Ер ости силкинишлари Олма-ота вақти билан 08:24 да (Тошкент вақти билан 07:24) кузатилган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.
Жабрланганлар ва вайронагарчилик ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.








