Nvidia корпорацияси раҳбари Женсен Ҳуанг истеъфога чиқди. Унинг вазифасини вақтинча бажарувчи этиб молиявий директор Колетт Кресс тайинланди.
«Директорлар кенгаши бугун Женсен Ҳуанг президент, бош директор ва директорлар кенгаши аъзоси лавозимларидан зудлик билан кетишини маълум қилди. <...> Колетт Кресс доимий ворис тайинлангунига қадар бош директор вазифасини бажариш билан бир вақтда ижрочи вице-президент ҳамда молиявий директор лавозимларидаги фаолиятини ҳам давом эттиради. Директорлар кенгаши доимий бош директорни қидиришни бошлайди ва ички ҳамда ташқи номзодларни кўриб чиқади», — дейилади компания баёнотида.
Ҳуанг Nvidia компаниясига асос солган ва уни 1993 йилдан буён бошқариб келаётган эди. У жосусликда гумон қилинаётган Хитой фуқароси билан муносабатлари борлиги маълум бўлгач, истеъфога чиқишга қарор қилди.
Эълон фонида Nvidia акциялари пасайишда давом этди. Фонд бозори очилишида қимматли қоғозлар 13 фоизга арзонлашди. Бир ҳафта ичида компания бозор капиталлашувининг тахминан 600 миллиард долларини йўқотди.













