Спорт | 17:11 / 08.07.2016
4366
1 дақиқада ўқилади

Хитой Тайпейида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик полвонлар муносиб иштирок этмоқда

Ўзбекистоннинг ёш спортчилари Хитой Тайпейининг Тайчжун шаҳрида эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясидан маълум қилинишича,  юнон-рум кураши бўйича вазни 46 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги баҳсларда қатнашган Элбек Эргашев финалгача қозоғистонлик Халис Ражабов, ҳиндистонлик Ажай Ажай, қирғизистонлик Достон Мамбетқуловни енгиб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Вазни 42 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида Ихтиёр Ботиров қозоғистонлик Дарин Лесбек ва Жанубий Корея вакили Ёнгву Жеонгни мағлубиятга учратиб, бронза медални қўлга киритди.