Тўпламдан мавсумнинг энг оммабоп йўналишлари ўрин олган: Анталия, Мармарис, Фетҳие, Бодрум, Карлови Вари ва Шарм-аш-Шайх.

Анталия — 10 миллион сўмдан бошланади
Тўғридан тўғри рейслар ҳар куни амалга оширилади.

Анталия Ўрта Ер денгизида классик дам олишни афзал кўрадиганлар учун жуда мос келади: меҳмонхоналарнинг кенг танлови, Алл Inclusive тизими, оилавий кўнгилочар дастурлар, пляжлар ва ривожланган курорт инфратузилмаси.
Ҳар кунлик парвозлар жадвали сайёҳларга сафар учун энг қулай санани танлаш имконини беради.
Мармарис — 9 миллион сўмдан бошланади
Тўғридан тўғри рейслар сешанба кунлари бажарилади.

Мармарис ўзида денгиз, яшил тоғлар, гўзал қўлтиқлар ҳамда яхталар, кафе ва ресторанларга бой соҳилбўйини мужассам этган.
Курорт сокин пляж дам олиши учун ҳам, мазмунли саёҳат учун ҳам мос келади.
Фетҳие – 10 миллион сўмдан бошланади
Тўғридан-тўғри рейслар сешанба кунлари амалга оширилади.

Фетҳие ўзининг шаффоф денгизи, гўзал пляжлари, тоғ манзаралари ва машҳур Ўлудениз Мовий лагунаси билан ном қозонган. Бу йўналиш, айниқса, табиат, сайр ва фаол ҳордиқни қадрлайдиганларга манзур бўлади.
Бодрум – 13 миллион сўмдан бошланади
Тўғридан-тўғри рейслар чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.











