Ўзбекистон | 14:45 / 08.07.2016
14184
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва НАТОнинг бир қатор етакчи давлатлари “Халқаро армия ўйинлари”да иштирок этишдан воз кечишди

Бу йилги “Халқаро армия ўйинлари”да 19та мамлакат жамоалари иштирок этади, 17та мамлакат унда қатнашишдан бош тортди. Бу ҳақида “Халқаро армия ўйинлари” ахборот рисоласига асосланиб, ТАСС хабар берди. 

Маълумотларга кўра, “Халқаро армия ўйинлари”да иштирок этишга Озарбайжон, Ангола, Арманистон, Белоруссия, Венесуэла, Греция, Миср, Зимбабве, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Кувайт, Мўғулистон, Никарагуа, Покистон, Сербия ва Тожикистон мамлакатлари розилик беришди. 

 “Халқаро армия ўйинлари”да қатнашишдан воз кечган давлатлар - Аргентина, Бразилия, Буюк Британия, Италия, Корея, Марокаш, Нидерландия, Словакия, АҚШ, Туркманистон, Ўзбекистон, Финляндия, Франция, Хорватия, Чехия, Швейцария ва Япония.

“Халқаро армия ўйинлари” – 2016 йилнинг 30 июлидан 13 августига қадар ўтказилиши режалаштирилган. Ўйин давомида Россия Федерацияси ҳудудидаги ҳарбий полигонларда жами 23та халқаро мусобақа ўтказилади. Артиллерия бўлимлари Қозоғистондаги полигонда илк маротаба артиллерия олов устаси номи учун курашишади.