Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:12 / 13.07.2016
3986
1 дақиқада ўқилади
Италияда поездларнинг тўқнашиши оқибатида қурбонлар сони 27 кишига етди
Фото:repubblica.it
Италия жанубида икки йўловчи поездининг тўқнашиши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳат олди. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар бермоқда.
Икки поезднинг пешонама-пешона тўқнашуви 12 июлда эрталаб Апулия вилоятининг қишлоқ ҳудудида юз берган.

Авария сабаблари тергов қилинмоқда, мутахассислар поездлардан бирининг "қора қутисини" олишга муваффақ бўлишган. Таъкидланишича, поездлар нисбатан яқинда – 2005 ва 2009 йилда ишлаб чиқарилган бўлган.
Аввалроқ ОАВда поездлардан бирининг машинисти тирик қолгани, бироқ аҳволи оғирлиги маълум қилинганди.




Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш