Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона»нинг ўтган мавсумдаги даромади рекорд даражадаги 679 млн еврони ташкил қилди
«Барселона» 2015/16 йилги мавсумнинг молиявий натижаларини эълон қилди.
Клуб ўтган мавсумда рекорд даражада даромад кўрган – 679 миллион евро. Бу прогноздагидан 46 миллион еврога кўпдир. Солиқлар чиқариб ташлангандан кейинги соф фойда – 29 миллион еврони ташкил этди.
Стратегик режага кўра, «Барселона»нинг даромади миллиард еврога етказилиши кўзда тутилган.
2015/16 йилги мавсумда жамоа УЕФА Суперкубоги, ички чемпионат ва Испания Кубоги, шунингдек, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, 2014/15 йилги мавсумда каталонияликларнинг даромади 608 миллион еврони, соф фойдаси 15 миллион еврони ташкил қилганди.
Манба: Tribuna.uz