Жаҳон | 09:53 / 27.07.2016
11674
2 дақиқада ўқилади

Ҳондурасда 8 нафар бола микроцефалия билан туғилди

Фото: AP

Ҳондурасда 8 нафар гўдак туғма микроцефалия синдроми билан дунёга келди. Бу болаларнинг оналари Зика безгагини бошдан ўтказганлиги натижаси бўлиши мумкин. Бу ҳақида Марказий Америка соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига таяниб, РИА “Новости” маълум қилди

“Бизнинг назорат тизимимиз жами 8 нафар боланинг шундай синдром билан туғилганлигини қайд этди, улардан 6 нафари - Чолутека департаментида. Шуниси эътиборга моликки, 8 боладан 5 нафари шу ҳафтанинг ўзида дунёга келган”, - деди вазир Йолани Батрес.

Бундан аввал Ҳондурасда ўртача бир йилда бир марта микроцефалия билан туғилган бола қайд этилган, шу боис ҳукумат бу касалликнинг авж олганлигидан хавотирда. Шу муносабат билан Батрес Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Чолутекада санитар тревога ҳолатини эълон қилиш масаласини кўриб чиқаётганлиги ҳақида хабар қилди. Ҳондурасда жами 500 нафар ҳомиладор аёлда Зика вируси аниқланган. 

Зика безгаги – маймунларнинг ўткир инфекцион касаллиги бўлиб, у баъзидан инсонларга чивинлар орқали ўтади. Ушбу вирус ҳомиладор аёллар учун жуда хавфли, зеро у ҳомилада микроцефалия касаллигини келтириб чиқаради.
 

Мавзуга оид