Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Қирғизистон Биринчи хоними Ойгул Жапарова, Озарбойжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия Биринчи хоними Амина Эрдўған ва Хитой Биринчи хоними Пэн Лиюан билан биргаликда Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этди.
Биринчи хонимлар қирғиз халқ амалий безак санъати усталарининг ижодий ишлари намойиш этилган кўргазма билан танишдилар.

«Салбуурун» миллий федерацияси вакиллари меҳмонларга қирғиз тайганлари ва қўлга ўргатилган бургутларни намойиш этиб, қадимий овчилик анъаналари ҳақида маълумот беришди.

Дастур якунида «Энесай» қабул уйида олий мартабали меҳмонлар эътиборига Қирғизистон болалар мусиқа ва рақс жамоаларининг концерти намойиш этилди.







