Light | 18:50 / 01.08.2016
15680
2 дақиқада ўқилади

Тегиниш хавфли ёхуд самолётдаги энг ифлос жойлар

Самолёт олисни яқин қилувчи энг хавфсиз ҳаракат воситаси ҳисобланади. Баъзи инсонлар эса унда учишдан жуда ҳам қўрқишади. Англиянинг ёш олим-биологлардан иборат жамоаси самолётнинг қайси қисмида инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатувчи бактериялар йиғиладиган энг ифлос жойларни аниқлашга қарор қилди. 

 

Йиғма стол

Йўловчи ўриндиғи қаршисида жойлашган буклама столга кўп ҳам яқинлашмаган маъқул. Айнан шу ерда энг хавфли микроблар яширинган бўлади. Мазкур тадқиқот муаллифларидан бири, шифокор Чарльз Хаас пластик бўлаги бўлган бу йиғма жиҳозга умуман тегинмасликни тавсия қилади. Уларнинг аниқлашича, столчада ичак таёқчалари бактериялари, стафилокок ва бошқа бир қанча зараркунанда микроблар бўлади. 

 

Ичимлик фонтани

Албатта, самолётдаги ичимлик суви оқадиган крандан фойдаланмайдиган инсонлар талайгина. Бу эса тўғри қарор. Сабаби, айнан шу ерда биз ўзимизга турли ёқимсиз ва зарарли "меҳмонларни" орттириб олишимиз мумкин.  

 

Ҳожатхонадаги тугмалар

Ҳар қандай ижтимоий жой энг хавфли бактериялар макони саналади.  Самолёт ҳожатхонасидан — у қанча тозаланмасин  — ичак инфекцияларини юқтириб олиш мумкин. Айниқса унинг ичидаги сув тушириш учун қўйилган кир тугмаларга иложи борича тегинмасликка ҳаракат қилинг. 

 

Хавфсизлик камари

Афсуски, самолётнинг бу муҳим қисми билан алоқани узиб бўлмайди.  Сиздан аввал кимларнидир қорнини қисган камарни ҳеч ким тозалаб қўймайди. Энг ёмони: биргина парвоз давомида, ўртача ҳисобда, инсон унга 5 марта тегиниши мумкин.