Агар Нувакот туманидаги мактаб директори Ражендра Давади бўлмаганда, қурбонлар сони ҳозир анча кўп бўлиши мумкин эди. 

Давади мактабда бўлган вақтида дўстларидан сув тошқини бошлангани ҳақида хабар олган, орада оталардан бири келиб мкатбадан қизини олиб кетмоқчилигини айтган. Директор вазият ўта жиддийлигини дарҳол тушунган ва эвакуацияга киришган. 

Ўша вақтда мактабда 900 га яқин ўқувчи бўлган, яна 700 нафар ўқувчи эса дарсга келаётган ёки мактабга яқинлашиб қолган автобусларда эди. Давади тезда ҳайдовчиларга қўнғироқ қилиб, автобусларни ортга қайтаришга эришган. Мактабдаги ўқувчилар эса хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Давади унинг учун дўстининг қўнғироғи ҳал қилувчи рол ўйнаганини айтади.

“Агар биз 10 дақиқа кеч қарор қабул қилганимизда, бугун, барчамиз — ўқувчилар ва мен ҳам сиз билан гаплаша олмасдик”, — дейди Давади Тҳе Гуардиан билан суҳбатда.

Шунча одам қутқариб қолинганига қарамай ҳозирда мактабнинг икки нафар ходими бедарак йўқолган дея ҳисобланмоқда. Улардан бири ўқитувчи Сантос Париёр бўлиб, у эвакуация қилинишни хоҳламай, дарё бўйида ижарага олган хонасига кетган ва ҳозиргача топилмаган. Қоровул Султон Лама эса болалар эвакуация қилинганидан сўнг мактаб эшикларини ёпиш учун бориб, қайтиб келмаган.