Ўзбекистон | 10:34 / 02.08.2016
5675
1 дақиқада ўқилади
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2016 йилнинг 1-ярмида қарийб 1,2 млн йўловчи ташиди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2016 йилнинг биринчи ярми давомида 1 миллион 176,9 минг йўловчини ўз манзилига етказиб, 10671 рейсни амалга оширди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар қилди.
Рейслардаги ташилган йўловчиларнинг ўртача сони 2015 йилнинг худди шу даврига нисбатан ўсди ва 111 нафарга етди. Узоқ хориж йўналишларида рейслар ва йўловчилар сонининг ортгани кузатилди.
6 ой давомида миллий авиакомпания самолётларида пулли қўл юклари ва почта жўнатмаларини ҳисобга олганда 19,7 минг тонна юк ташилиб, бу борадаги ўсиш кўрсаткичи 7,5 фоизни ташкил этди.