Жаҳон чемпионати саралашининг биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўйинга ҳакамлар тайинланди.
Бу галги саралашни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси япониялик ҳакам бошқарадиган ўйин билан бошлайди. 1 сентябр куни Тошкентда ўтадиган ўйинни Рюжи Сато бошқариб боради. Унга қанотларда Тору Сагара ва Хироши Ямаучи ёрдам беради.
Манба: Tribuna.Uz


