Жаҳон | 14:59 / 03.08.2016
14547
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда россиялик ҳарбий ўлдирилди

Тожикистоннинг Хатлон вилояти, Қўрғонтепа шаҳри ҳудудидаги Россия 201-ҳарбий базаси полки катта сержанти ўлдирилди. Базадаги манбанинг хабар беришича, ҳодиса маиший характерга эга бўлиб, россиялик ҳарбий ресторандаги жанжал оқибатида ҳалок бўлган.

Ҳодиса 31 июль куни оқшомида рўй берган.

"Жанжал юзага келиб, оғир оқибат билан тугаган. Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда текширувлар бошланган. Қотилга оид маълумотлар тез орада маълум қилинади", деган манба.

"Азия-Плюс" берган хабарга кўра, 40 ёшда бўлган катта сержант Алексей Буенков ҳодиса қурбонига айланган.

201-ҳарбий база - Россиянинг мамлакат чегараларидан ташқаридаги энг йирик ҳарбий базаси бўлиб, у Душанбе ва Қўрғонтепа шаҳарлари оралиғида жойлашган. 2012 йилнинг октябрида тасдиқланган ҳужжатга кўра, бирлашма Тожикистонда 2042 йилгача қолади.