Ўзбекистон | 09:36 / 04.08.2016
7544
1 дақиқада ўқилади

Вашингтонда Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарларининг Керри билан учрашуви бўлиб ўтди

3 август куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг С5+1 шаклидаги учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳамда АҚШ Давлат котиби Жон Керри иқтисодиёт, экология ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашишди.

С5+1 шакли доирасида Марказий Осиё бозорига қизиқиш билдираётган АҚШ бизнеси вакиллари ва хусусий инвесторлар иштирокида тадбирлар бўлиб ўтди.