Спорт | 18:48 / 10.08.2016
11129
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016, дзюдо. Гулноза Матниёзова илк беллашувда ютқазиб, турнирдан чиқиб кетди

Фото: Olympic.uz

Олимпиада ўйинларининг аёллар ўртасидаги дзюдо баҳсларида илк бор Ўзбекистон вакили иштирок этди. 70 кг вазн тоифасидаги аёл спортчилар ўзаро беллашувлардан бирида ўзбекистонлик Гулноза Матниёзова польшалик Катарзяна Клизга қарши татамига чиқди.

Бу баҳснинг асосий вақтида икки спортчига ҳам биттадан огоҳлантириш берилди.

Олтин очко учун кечган қўшимча бўлимларда рақиб спортчиси бироз фаолроқ ҳаракат қилди. Натижада рефери Гулнозани пассив ҳаракати учун огоҳлантирди ва ғалабани рақибга берди.

Матниёзова мусобақа билан хайрлашди.