Бу президентнинг 27 августдаги ПФ–175-сон фармонида белгиланди. Ҳужжат 28 августдан кучга кирди.
Фармонга мувофиқ, «Иккинчи имкон» иқтисодий амнистияси 2026 йил 31 декабрга қадар амал қилади ва кичик ҳамда ўрта тадбиркорлик субъектларини қамраб олади.
Унга кўра, иқтисодий амнистия эълон қилингунига қадар юзага келган солиқ қарзи, пеняни ҳисобга олмаган ҳолда, 2026 йил 31 декабрга қадар тўлиқ тўланса, ушбу қарздорлик бўйича ҳисобланган пеня ҳисобдан чиқарилади. Шунингдек, қарз билан боғлиқ ижро ишлари тугатилади.
Мазкур тартибдан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектида 2027 йил 1 январь ҳолатига пенядан ташқари солиқ қарзи қолмаган бўлиши керак.
Шунингдек, тадбиркор аввал тақдим этган солиқ ҳисоботларига мустақил равишда тузатиш киритиб, қўшимча ҳисобланган солиқ суммасини 2026 йил охиригача тўлиқ тўласа, ушбу суммага нисбатан пеня ҳисобланмайди.
Иқтисодий амнистия доирасида хатоларини мустақил бартараф этган тадбиркорларнинг Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги баллари ҳам пасайтирилмайди.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 январга қадар шаклланган айрим қарздорликлар ҳисобдан чиқарилади. Улар орасида солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун қўлланган маъмурий жарималарнинг тўланмаган қисми ҳам бор.
Тадбиркорларга солиқ қарзларини пенясиз ёпиш имкони берилди
12:035812 мин
Ўзбекистонда кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун «Иккинчи имкон» иқтисодий амнистияси эълон қилинди. Унга кўра, тадбиркорлар аввал юзага келган солиқ қарзини 2026 йил охиригача тўлиқ тўласа, ушбу қарз бўйича ҳисобланган пенялар ҳисобдан чиқарилади.







