Жаҳон | 09:15 / 19.08.2016
5291
1 дақиқада ўқилади
Трампнинг сайловолди штабига хакерлик ҳужуми уюштирилгани маълум бўлди
Хакерлар АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг сайловолди штаби компьютер тизимига ҳужум қилишга уринганлар, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Манбаларнинг маълум қилишича, 2015 йилда Трампнинг камида бир ходимининг электрон почтаси вируслар билан зарарланган. Бу почтадан штабнинг қолган ходимларига зарарланган хатлар жўнатилган. Хакерлар штабнинг бутун компьютер тизимига киришга ва маълумотларни қўлга киритишга муваффақ бўлган-бўлмаганлари номаълумлигича қолган.
Трамп штаби тизимнинг хавфсизлигини таъминлаш учун CrowdStrike фирмасини ёллаган. Бу фирма хизматларидан шунингдек АҚШ Демократик партияси миллий қўмитаси ҳам фойдаланиб келган.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
12:18 / 21.07.2024