Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юзи кўчириб ўтказилган ўт ўчирувчи операциядан бир йил ўтиб, ҳаёти ҳақида сўзлаб берди
Америкалик ўт ўчирувчи Патрик Хардисонга бир йил муқаддам янги юз трансплантация қилинган эди. Шундан сўнг унга “одатий йигит” дея қараш бошланди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.
Хардисон 2001 йилда Миссисипи штатида яшовчи аёлни қутқараман деб юзи қаттиқ куйиб қолган эди. 2014 йилда 26 соатлик операциядан сўнг унга янги юз кўчириб ўтказишди. Маълум қилинишича, жарроҳлик амалиётига 100дан зиёд инсон (мутахассис) тайёргарлик кўрган.
«Ортиқча нигоҳлардан халос бўлдим. Мен ҳаётга одатий йигит сифатида қайтдим ва одамлар сингари яшашни бошладим. Ҳаётим ўзгарди ва янгиланди», — деди Хардисон матбуот анжуманида. Маълум қилинишича, анжуманда унинг рафиқаси ва боласи ҳам иштирок этган.
2015 йилда 42 яшар Хардисон 26 яшар велосипедчи Давид Родебонинг юзини “қабул қилиб” олган эди.


Мавзуга оид
13:56 / 23.03.2026
АҚШда йўловчи самолёти ўт ўчирувчи машина билан тўқнашиб кетди
15:15 / 09.12.2025
Тошкентда 31 ёшли эркак хусусий клиникада бурун операцияси вақтида вафот этди
20:15 / 11.10.2025
Репортаж: Чирчиқда туғилган сиам эгизакларига шифохонадан уйига жавоб берилди
08:10 / 09.10.2025