Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дайжест: Тошкент – Андижон йўналишида биринчи поезд, Туркманистон президентининг талаби, Меркурий борасида америкаликлар таклифи, Ҳайдовчисиз КАМАЗ
Якунланиб бораётган 26 август Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Тошкент – Андижон йўналишида биринчи поезд

Бугун Бобур юрти Андижонда катта байрам ва тантана. Сабаби, “Ангрен -Поп” электрлаштирилган янги темир йўл линияси орқали Тошкент – Андижон йўналишида биринчи йўловчи поезди ҳаракатга қўйилди.
Тошкентдаги Оқтепа майдони ва Муқимий кўчалари

Тошкентда Нурафшон кўчасини "Тинчлик" метро станциясидан Муқимий ва Нукус кўчалари билан боғлаб, шаҳардаги учинчи ҳалқа йўлини ташкил этадиган Чилонзор Оқтепа майдонидаги транспорт тугуни қурилиши деярли ниҳоялаб қолди.
БМТнинг буркини билан боғлиқ қўллаб-қувватлови

БМТда Франция давлат кенгашининг мусулмон аёллар чўмилиш кийими – буркини кийишга тақиқловни ноўрин деб тан олгани маъқулланди.
Стартапчилар учун АҚШга виза

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти хорижий стартапчиларга мамлакатда кўпроқ қолиш имконини берадиган янги қонун лойиҳасини тақдим қилди.
Туркманистон президентининг талаби

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат мажлисида, мамлакат ютуқларини кенг тарғиб қилишни талаб қилди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ.
Даромади шиддат билан ўсиши кутилаётган 3 компания

Яқин келажакда бу уч компаниянинг сотувлари икки карра ошиши кутилмоқда. Инвесторлар истиқболли инвестицияларни излаб, кўпинча даромади тез ўсадиган компанияларга эътиборни қаратишади. >>> Батафсил
Москвадаги қурбонли ёнғин

Москва шимоли-шарқидаги Алтуфьевский шоссесидаги омборда чиққан ёнғин туфайли 17 киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди.
Меркурий борасида америкаликлар таклифи

Американинг PBS Space Time лойиҳаси иштирокчилари Қуёш атрофида ойналар тизимини шакллантириш ғоясини илгари суришди.
Макка ва Мадинанинг самовий мўъжизаси

Россиялик космонавт Анатолий Ивашин космосда кўрган Макка ва Мадинанинг гўзаллиги ҳақида гапириб берди.
Ҳайдовчисиз КАМАЗ

Москвада бўлиб ўтаётган халқаро автокўргазма (ММАС-2016) доирасида КАМАЗ автоконцерни конструкторлари келажакда жамоат транспортлари ўрнини босиши мумкин бўлган муқобил микроавтобусларини намойиш этди.
Дам олиш кунларидаги муҳим 5та учрашув

Шанба ва якшанба кунлари Европада миллий чемпионат ўйинлари давом эттирилади. Футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли ўйинлар кутмоқда.
Мавзуга оид
14:41 / 30.04.2025
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести
15:27 / 29.04.2025
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести
13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести
13:54 / 26.04.2025