Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дайжест: Ислом Каримов саломатлиги ҳақида, Тошкентдаги янги ҳалқа йўл, Анқаранинг ультиматуми, Яманда теракт, Цукербергнинг Папа билан учрашуви
Якунланиб бораётган 29 август Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Лола Каримова-Тиллаева президентнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг иккинчи қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тиллаева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўз отасининг аҳволи ҳақида хабар бериб, президентнинг ҳолати айни вақтда барқарор эканини билдирган.
>>> Батафсил.
Тошкентдаги янги ҳалқа йўли ҳаракатланиш учун очилди

Тошкентда май ойида қурилиши бошланган учинчи транспорт ҳалқаси ҳаракатланиш учуночилди.
>>> Батафсил.
Анқара Сурия курдларига ультиматум қўйди

Сурия курдлари Фрот дарёсининг шарқий соҳилларидан чекинмаса, Туркия ҳарбийларининг нишонига айланади. Бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли маълум қилган.
>>> Батафсил.
Лос-Анжелес аэропортида отишма рўй берди

Лос-Анжелесдаги халқаро аэропортда отишма овозлари эшитилгач, аэропортнинг марказий терминалига кириш ва чиқиш ёпиб қўйилган.
>>> Батафсил.
Яман теракти

Яман жанубидаги Адан шаҳрида террорчи худкуш ўзи бошқариб келган автомобилни портлатиб юбориб, теракт содир этди.
>>> Батафсил.
Рим папаси Facebook асосчиси Марк Цукербергни қабул қилди

Рим папаси Франциск 29 август куни Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукербергни қабул қилди. Бу ҳақида Муқаддас тахт матбуот хизмати раҳбари Грег Берк маълум қилди.
>>> Батафсил.
YouTube ижтимоий тармоққа айланадими?

Дунёнинг энг йирик видеохостинги интернетда танилаётган шахслар ва уларнинг мухлисларини рақиблар платформасига ўтишдан сақлаб қолиш учун ўз сервиси устида ишлашни режалаштирмоқда.
>>> Батафсил.
Citroen янги седани прототипини намойиш этди

Citroen компанияси, ўз таъбирига кўра, юқори тоифали седан ҳисобланувчи CXPERIENCE прототипини намойиш этди.
Шотландиянинг 2 клуби Англия чемпионатига қабул қилиниши мумкин

Шотландиянинг «Селтик» ва «Рейнжерс» жамоалари Англия футболи пирамидасигақўшилиши мумкин..
>>> Батафсил.
Америкаликнинг антиқа голи

Америкадаги мактаб жамоаларидан бири бўлмиш «Колумбайн» жамоаси футболчиси Дилан Причетт-Эттнер интернет юлдузига айланди.
>>> Батафсил.
Мавзуга оид
14:41 / 30.04.2025
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести
15:27 / 29.04.2025
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести
13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести
13:54 / 26.04.2025