Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адвокат: Туркия президентини ҳақоратлашда айбланганларнинг барчаси озодликка чиқарилди
Туркияда мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳақоратлагани учун қамоққа ташланган фуқароларнинг барчаси озодликка чиқарилган. Бу ҳақда мамлакат раҳбари адвокати Ҳусайн Ойдин маълум қилган.
29 июль куни Эрдўғаннинг ўзи даъволарини қайтариб олиши ҳақида маълум қилганди. У буни мамлакатдаги ҳарбий тўнтариш туфайли ўзининг сиёсий рақобатчилари билан муроса қилмоқчилиги билан изоҳлаганди.
"Менимча қамоқхоналарда бу айблов туфайли қамалганлар қолмади", дея Ойдиннинг сўзларини келтирган Hurriyet нашри.
У Эрдўғанни ҳақоратлашда айбланган 10 киши озодликка чиққанини билдирган.
Унинг сўзларига кўра, Туркия раҳбари адвокатлари 4 мингга яқин даъволарни қайтариб олишган, жумладан, мухолифатдаги Халқ-республикачилар партияси етакчиси Камол Қилидорўғли ҳамда Миллий ҳаракат партияси етакчиси Давлат Бахчалига қарши даъволар қайтариб олинган.
Мавзуга оид
10:00 / 17.06.2026
Суд жараёнларида адвокатлар ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
22:11 / 30.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонда қарийб 19 минг киши озодликдан маҳрум қилинди
11:04 / 07.01.2026