Ўзбекистон | 20:04 / 15.09.2016
76272
5 дақиқада ўқилади

Дайжест: Ўзбекистонда янги қонун кучга кирди, Каъбанинг янги либоси, Асқар Акаевнинг мулоҳазалари, юқорилаган миллий терма жамоа

Якунланиб бораётган 15 сентябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Тошкент-Бухоро йўналишида «Афросиёб»нинг доимий қатнови бошланди

«Афросиёб» электр поезди бугун, 15 сентябрь кунидан Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида қатновларни амалга ошира бошлади.

>>> Батафсил

 

БАА ИИВ раҳбарининг зиёрати

Бирлашган Араб Амирликлари бош вазир ўринбосари, ИИВ раҳбари Сайф бин Заид 13 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

>>>  Батафсил

 

Ўзбекистонда янги қонун кучга кирди

Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунга имзо чекди. Ушбу қонун лойиҳаси 12 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 24 август куни Сенат томонидан маъқулланган эди. Қонун ҳақидаги ҳужжат 15 сентябрь куни «Народное слово» ва «Халқ сўзи» газеталарида чоп этилди ва шу кундан бошлаб кучга кирди.

>>> Батафсил

 

1 октябрдан иссиқ ва совуқ сув нархлари ошади

1 октябрдан Ўзбекистон пойтахти аҳолиси ва ташкилотлар учун марказий иситиш ҳамда иссиқ сув таъминоти тарифи ошади. 

>>> Батафсил

 

Ўзбекистонда табиий газга тўлов нархи ошади

«Ўзтрансгаз» акционерлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 13 сентябрдаги №19-03-22-06-ўзр-57-2016-сонли нархларни рўйхатга олиш реестрига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси улгуржи истеъмолчиларига (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналарига) етказиб бериладиган табиий газ нархи 2016 йил 1 октябрдан ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда 1000 куб метри учун 246 100 сўм қилиб белгиланди.

>>> Батафсил

 

Ўзбекистонда 1 октябрдан электр энергия нархи ошади

Ёқилғи энергия бойликларининг таннархи ошиши муносабати билан «Ўзбекэнерго» АЖ 2016 йил 1 октябрдан бошлаб электр энергия нархлари ошишини маълум қилади.

>>> Батафсил

 

Ўзбекистон Россияга «яшил йўлак» яратишни таклиф қилди

Ўзбекистон Россияга Божхона хизмати ва Россиянинг ветеринар ва санитар назорат бўйича Федерал хизмати («Россельхознадзор») йўналишида келишув тузиб, божхона ва фитосанитария ҳужжатларини расмийлаштиришни соддалаштирувчи «яшил йўлак» деб номланувчи жараённи амалга оширишни таклиф қилди.

>>> Батафсил

 

Каъбанинг янги либоси

Ҳар йили Қурбон Ҳайити байрами арафасида муқаддас Каъбага янги каъбапўш ёпилади. Бу йил ҳам умумий қиймати 20 миллион риални ташкил этувчи янги каъбапўш ёпилди.

>>> Батафсил

 

Клинтоннинг саломатлиги

АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон ўз саломатлиги ҳақида янги маълумотларни чоп этди.  

>>> Батафсил

 

Дунёдаги 3,7 миллион муҳожир бола ўқиш имкониятидан маҳрум

Дунёдаги 6 миллион муҳожирдан 3,7 миллион нафар бола ўқиш имконига эга эмас. БМТнинг муҳожирлар масалалари бўйича Олий комиссар бошқармаси (МОКБ) пайшанба куни Женевада чоп этилган ҳисоботида шу ҳақида маълум қилди.

>>> Батафсил

 

Асқар Акаевнинг мулоҳазалари

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилишича, унинг Манас авиабазасида АҚШнинг AWACS айғоқчи самолётларини жойлаштиришга рухсат бермагани 2005 йили мамлакатда уюштирилган "лола инқилоби" сабабларидан бири бўлган.  

>>> Батафсил

 

Ўзбекистон МТЖ ФИФА рейтингида юқорилади

ФИФА сентябрь ойи учун терма жамоалар рейтингини тақдим этди.

>>> Батафсил

 

Ўзбекистонлик теннис арбитрлари бир умрга четлаштирилди

Халқаро теннис федерацияси (ITF) ўзбекистонлик теннис арбитрлари Шерзод Ҳасанов ва Архип Молотягинни бир умрга дисквалификация қилди.

 >>> Батафсил

Мавзуга оид