Жаҳон | 18:36 / 17.09.2016
7521
2 дақиқада ўқилади

Германиянинг етти шаҳрида ЕИ ва АҚШ билан савдо шартномасига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда

Германияда TTIP (Transatlantic Trade and Investment Partnership) трансатлантик эркин савдо ҳудудини ташкиллаштириш ҳақидаги шартнома тузишга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. 

Норозилик намойишлари Германиянинг 7 шаҳрида бўлиб ўтмоқда: Гамбург, Берлин, Штутгарт, Кельн, Лейпциг, Франкфурт-на-Майне ва Мюнхен. Берлиннинг ўзидаёқ акция ташкилотчилари 100 000 нафар иштирокчи учун буюртма беришди. RT Германия пойтахтида ўтаётган намойишлардан жонли трансляцияни амалга оширди. 

2013 йилдан бери Европа Иттифоқи ёпиқ режимда TTIP'га доир музокаралар олиб бормоқда. Гап тахминан 820 кишидан иборат истеъмолчи бозорига эга дунёдаги энг катта эркин савдо зонасини ташкил қилиш ҳақида бормоқда. АҚШ ва Евроиттифоқдан ташқари бу лойиҳага Канада, Мексика, Швейцария, Лихтенштейн, Норвегия, Исландия, шунингдек ЕИ аъзолигига даъвогар мамлакатларни жалб қилиш режалаштирилган. 

Европада келишувга ишонқирамай қарашади. Европаликлар TTIP'нинг экологик стандартлар ва иш билан бандлик ҳуқуқларини бузишидан хавфсирашмоқда. 2015 йилнинг октябрида 150 мингдан ортиқ киши келишув имзоланишига қарши чиқиб, Берлин кўчаларига чиққан ҳамда норозилик акциясида иштирок этган.

 

 

Мавзуга оид