Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:11 / 19.09.2016
11502
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Швеция разведкаси Россия таҳдидининг юқорилигидан огоҳлантирмоқда
Фото: Sören Andersson/TT
Швеция ҳукуматининг фикрича, Россия томонидан юқори даражали таҳдид мавжуд. Мамлакатнинг ҳарбий ва разведка доиралари шундай қарашларни илгари сурмоқда.
Dagens nyheter нашрининг ёзишича, таҳдидлар «миллий хавфсизлик учун муҳим аҳамиятга эга» дея тавсифланмоқда. Бунда, хавф-хатарларнинг турига ойдинлик киритилмаган.
Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, Болтиқ денгизидаги Готланд оролига доимий тартибда швед ҳарбийлари қайтади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш