Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолари сонини оширишни таклиф қилди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолари сафини кенгайтиришга чақирди.
"Биз доимо дунё БМТ Хавфсизлик кенгашининг бешталигидан каттароқ эканлигини айтиб келамиз. БМТ Хавфсизлик кенгаши Иккинчи жаҳон уруши шароитларида яратилган, бугунда эса у ўша шартлар билан самарали фаолият юрита олмайди. Бироқ дунё ҳозир шу беш давлат қўлида. Бундай хавфсизлик кенгаши адолатни таъминлай олмайди. Учта Европа давлати, битта Осиё давлати ва АҚШ. Бўлди. Қолганлар-чи? Айтайлик, масалан, кенгашда қолган давлатларни тақдим қилувчи 20 та давлат бўлсин", деб айтди Эрдўған БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида.
Эрдўған, шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашида "қўрқиш керак бўлмаган демократик ва шаффоф" ислоҳотлар ўтказишга чақирди.
Мавзуга оид
22:46 / 18.09.2024
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливандаги портлашлар сабаб йиғилиш ўтказади
10:41 / 08.04.2023
БМТ Хавфсизлик кенгаши: уни ислоҳ қилиш мумкинми?
09:51 / 15.10.2019
Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
23:31 / 03.10.2019