Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: “БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибини кенгайтириш тарафдоримиз”
Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини трансформация қилиш ва унинг таркибини кенгайтириш тарафдори. Бундан мақсад – замонавий хавф-хатарларга қарши самарали курашиш ва ривожланаётган давлатларнинг манфаатини ҳимоя қилиш, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев БМТдаги нутқида.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ҳозирги глобал вазият БМТга янгича ёндашувлар кераклигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқида айтиб ўтди.
“Бугунги йиғилишимиз шиддат билан ўзгараётган мураккаб глобал вазиятда ўтмоқда. Бу эса ташкилотимиз фаолияти ва унинг келажагига янгича ёндашувлар билан қарашга чорламоқда. Ҳозирги кунда дунёда халқаро институтларнинг ўрни ва роли заифлашмоқда. Қарама-қаршилик, низо ва урушлар кучаймоқда. Технологик ва ижтимоий тенгсизлик кескин ошмоқда. Иқтисодий ва гуманитар инқирозлар ортиб бормоқда. Буларнинг ҳаммаси мутлақо янги, хавотирли геосиёсий воқеликни вужудга келтирмоқда”, – деди президент.
Ўзбекистон БМТ80 ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва “Келажак учун пакт”га қатъий содиқ қолмоқда, дея тасдиқлади Шавкат Мирзиёев.
“Биз замонавий хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, ривожланаётган давлатларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида БМТ Хавфсизлик Кенгашини трансформация қилиш ва унинг таркибини кенгайтириш тарафдоримиз”, – деди Ўзбекистон раҳбари.
Мавзуга оид
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026