Спорт | 14:04 / 08.10.2016
5662
1 дақиқада ўқилади

Германия - Чехия, Англия эса Мальтага қарши ва бошқа ўйинлар

Фото: Fifa.com

ЖЧ-2018нинг Европа минтақасида 2-тур учрашувлари давом этмоқда. Бугун ҳам қолган гуруҳларда навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтади.

Амалдаги Жаҳон чемпиони Германия терма жамоаси уйда Чехияга қарши майдонга тушади.

Англия эса Гарет Саутгейт бошчилигидаги дастлабки учрашувини Мальтага қарши Лондонда ўтказади. Польша эса Данияни қабул қилади.

Яна бир қизиқарли баҳс Словения ва Словакия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Барча ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган:

21:00, Озарбойжон - Норвегия

21:00, Арманистон - Руминия

21:00, Черногория - Қозоғистон

21:00, Англия - Мальта

23:45, Германия - Чехия

23:45, Шимолий Ирландия - Сан-Марино

23:45, Польша - Дания

23:45, Шотландия - Литва

23:45, Словения - Словакия

Мавзуга оид