Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Керри Сурия туфайли Россияга санкциялар жорий қилиш муддатини маълум қилди
Фото: © РИА Новости
Россия ва Сурияга қарши чекловчи чораларни қўллаш қарори бир неча кун ичида қабул қилиниши мумкин. АҚШ давлат котиби Жон Керри Лондонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида шундай баёнот берган. Британия пойтахтида Сурия муаммоси юзасидан кўп томонлама музокаралар бўлиб ўтган эди.
Унинг сўзларига кўра, қўшимча санкциялар жорий қилиш муҳокама қилинмоқда, АҚШ президенти Барак Обама турли йўлларни кўриб чиқмоқда.
"Биз буни муҳокама этаяпмиз ва бир неча кун ичида нима қилиш борасида хулоса қиламиз", — деган Керри.
Аввалроқ, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Бирлашган Қироллик ва Қўшма Штатлар Ҳалаб атрофидаги вазиятнинг кескинлашгани туфайли Сурия ва Россияга қарши иқтисодий жазо чораларини қўллаш имкониятини кўриб чиқаётганини айтган эди.
"Биз Асад тузуми, Россия ва Эронга босимни бўшаштирмаслигимиз керак. Аксинча кучайтиришимиз лозим", — деб таъкидлаган эди Британия ТИВ раҳбари.
Мавзуга оид
22:32 / 13.01.2026
АҚШ Конгрессига Гренландияни қўшиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
21:37 / 13.01.2026
Россиядаги туғруқхонада йил бошидан бери тўққиз чақалоқ вафот этди, жиноят иши қўзғатилди
17:05 / 13.01.2026
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
16:35 / 13.01.2026