Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Хитой фазода ҳамкорлик қилишни давом эттиради
АҚШ ва Хитой вакиллари фазони ўрганиш соҳасида ҳамкорлик қилишга доир иккинчи давра мулоқотини ўтказишди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Вашингтонда бўлиб ўтган музокараларда, асосан, икки томон ташқи ишлар маҳкамалари расмий вакиллари иштирок этишган. Бундан ташқари, Америка делегацияси таркибига NASA директори Чарльз Болден, АҚШ океан ва атмосферани ўрганиш Миллий бошқармаси ходимлари, Федерал авиация бошқармаси ва мудофаа вазирлиги вакиллари кирган.
"Томонлар учрашувда ўзларининг сиёсати ва фазовий дастурлари борасида фикр алмашиб, келгуси ҳамкорликни муҳокама этишган", - дейилади давлат департаменти хабарида. Унда, хусусан, Ерга яқин фазо кенгликлари, иқлим ўзгаришлари, фазовий чиқиндилар ва парвозлар хавфсизлигига оид муаммоларга эътибор қаратилган.
Музокараларнинг навбатдаги давраси 2017 йилда Хитойда бўлиб ўтиши белгилаб олинган.
Мавзуга оид
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
14:37 / 30.06.2026