21:08 / 29.10.2016
10694

Кечки дайжест: 29 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 29 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котибининг ўринбосари билан учрашди


Фото: fb.com/usdos.uzbekistan

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 29 октябрь куни АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилди.

>>> Батафсил.

АҚШ давлат котиби ўринбосари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон Ўзбекистонга ташрифи доирасида 28 октябрда Самарқанд шаҳрига сафар қилди.

>>> Батафсил.

Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири Ўзбекистонга келади


Фото: sana

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 2016 йил 30 октябрда Ҳиндистон Ташқи ишлар давлат вазири Тошкентга ташриф буюради.

>>> Батафсил.

Берлинда Гитлер бункерининг аниқ нусхаси барпо этилди


Фото: Globallookpress

Берлинда сайёҳлар учун Адольф Гитлер бункерининг аниқ нусхаси барпо этилди.

>>> Батафсил.

Чуркин: Эроннинг ШҲТга аъзо бўлишига тўсиқлар қолмади


Фото: © РИА Новости

Эрон ядро дастури билан боғлиқ муаммоларнинг ҳал этилиши билан расмий Теҳроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиши учун мавжуд тўсиқлар қолмаган.

>>> Батафсил.

Таиландда марҳум қирол билан видолашиш маросими бошланди


Фото: © EPA/NARONG SANGNAK

29 октябрда Таиландда 13 октябрда вафот этган қирол Пумипон Адульядет (Рама IX) билан видолашиш маросими бошланди.

>>> Батафсил.

Пентагон АҚШ ҳарбий разведкасининг бюджетини эълон қилди


Фото: © AFP

АҚШ мудофаа вазирлиги ўз ҳарбий разведкасининг 2016 йилдаги бюджети миқдорини ошкор қилди.

>>> Батафсил.

АҚШ президентлик сайловига 10 кун қолганда сайловолди вазияти тубдан ўзгармоқда


Фото: AP

Америка Қўшма Штатларида Республикачилар ва Демократлар партияси вакиллари Федерал қидирув бюросига мурожаат қилишди.

>>> Батафсил.

КХДР Япония ва АҚШга зарба беришдан огоҳлантирди


Фото: KCNA

КХДР АҚШ ва унинг иттифоқчилари, жумладан Японияга ҳам привентив зарба беришга тайёр.  

>>> Батафсил.

Австралияда Хитой фирмаси томонидан мис кони очилди


Фото: Australian Mining

Австралияда Хитой фирмаси томонидан барпо этилган «Роклэндс» биринчи мис кони ўз фаолиятини бошлади.

>>> Батафсил.

29 октябрь – Туркия Республика кунини нишонламоқда

Биринчи Жаҳон урушидан сўнг Антанта мамлакатлари 1918 йилнинг октябрида Усмонийлар империясининг деярли барча ҳудудини ўзаро бўлишиб олишга қарор қилишди ва бу Турк миллий ҳаракатининг пайдо бўлишига олиб келди.

>>> Батафсил.

Тожикистон Роғун ГЭСини барпо этиш мақсадида Вахш дарёсини тўсиб қўйди


Фото: Фото пресс-служба президента РТ

Тожикистон 29 сентябрдан дунёдаги энг баланд Роғун ГЭСнинг тошли-шағалли тўғонини барпо этишни бошлади.

>>> Батафсил.

Яман президенти БМТ томонидан таклиф қилинган ярашув режасини рад этди


Фото: Reuters

Яман президенти Абду Раббу Мансур Ҳадий БМТ томонидан таклиф қилинган мамлакатдаги можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш режасини рад этди.

>>> Батафсил.

Хитойлик геймерлар антиқа рекорд ўрнатишди


Фото: guinnessworldrecords.com

 

Wings Gaming жамоасидан хитойлик геймерлар Dota 2 ўйинида ғолиб бўлганлари учун 9,1 млн долларлик мукофот пули олишгани билан Гиннесс рекордлар китобига киришди.

>>> Батафсил.

«Тесла»нинг янги рақиби намойиш этилди


Фото: Youtube/Faraday Future

Хитойнинг LeEco конгломератига тегишли Американинг Faraday Future компанияси илк серияли моделининг тизерини намойиш этди.

>>> Батафсил.

"Нигериялик даҳшат" лақабли боксчи икки йиллик танаффусдан кейин рингга қайтди


Сэм Питер

Ўта оғир вазн тоифасида WBC талқини бўйича собиқ жаҳон чемпиони, "Нигериялик даҳшат" лақаби билан таниқли бўлган нигериялик боксчи Сэмюэл Питер икки йиллик танаффусдан кейин рингга қайтди.

>>> Батафсил.

Олий Лига. "Локомотив" "Насаф"дан устун келди ва бошқа натижалар

Олий лига 27-тури доирасида олтита учрашув бўлиб ўтди. "Локомотив" Тошкентда "Насаф"ни қабул қилди. Голларга бой кечган "темирйўлчилар" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

>>> Батафсил.

"Арсенал" сафарда "Сандерленд"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди

Англия чемпионатининг 10-тури доирасида "Арсенал" сафарда "Сандерленд"га қарши майдонга тушди.

>>> Батафсил.

Top