Жаҳон | 21:10 / 02.11.2016
11440
4 дақиқада ўқилади

Кечки дайжест: 2 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 2 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

«Ўзбектелеком»да раҳбар ўзгарди


Фото: farishta.uz

Ўзбекистонда миллий телекоммуникацион оператор ҳисобланмиш «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг янги бош директори Шуҳрат Қодиров бўлди.

>>> Батафсил.

Тожикистон ва Ўзбекистон авиапарвозларни тиклашга жуда яқин турибди


Фото: uzairways.com

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиақатновларни амалга ошириш тўғрисидаги ҳукуматлараро лойиҳа тайёр ва айни вақтда ўзаро келишиш босқичида турибди.

>>>  Батафсил.

Тадқиқот: Қувват берувчи ичимликларнинг асосий хавфли жиҳати аниқланди


Фото: Daily Mail

Шифокорлар ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, қувват берувчи ичимликларни истеъмол қилиш гепатит касаллигини юзага келтириши мумкин.

>>> Батафсил.

Жанубий Кореяга янги бош вазир тайинланди


Фото: © EPA

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе мамлакатнинг янги бош вазирини тайинлади. Эндиликда Ким Бен Жун ҳукумат раҳбари бўлди.

 >>> Батафсил.

Кальяндан фойдаланиш соғлиқ учун нақадар зарарли?


Фото: Getty Images

Ўзбекистон хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси жамоат жойларида кальяндан фойдаланишни тақиқлаш ташаббуси билан чиқди.

>>> Батафсил.

"Олмаота мергани"га ўлим жазоси тайинланди


Фото: Informburo.kz

Олмаота шаҳри жиноий ишлар бўйича махсус туманлараро суди Руслан Кулекбаевга олий жазо тайинлади.

>>> Батафсил.

Қозоғистон АЭС қуриш режаси борасида якуний хулосага келди


Фото: RIA

Дунёда уран қазиб олиш бўйича биринчи ўринда турадиган Қозоғистон Республикаси яқин етти йилда ўзининг атом электрстанциясини қуришни режалаштирмаяпти.

 >>> Батафсил.

ОАВ: Саудия Арабистони шаҳзодаси дарраланди


Фото: Reuters

Саудия Арабистони подшоҳлигининг ҳукмрон Ал Сауд сулоласи шаҳзодаси суд қарорига биноан калтакланди.

>>>  Батафсил.

WP: ку-клукс-кланнинг расмий нашри Трампни қўллаб-қувватлади


Фото: washingtonpost.com

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампни қўллаб-қувватлаган кам сонли АҚШ газеталари орасидан қора танлиларга қарши чиқувчи ку-клукс-клан ташкилотининг расмий газетаси  "Салб юрувчиси" нашри алоҳида ажралиб туради.

>>> Батафсил.

Facebook ижтимоий тармоғи Gameroom ўйин платформасини ишга туширди


Фото:techcrunch.com

Facebook ижтимоий тармоғи Gameroom ўйин платформасини ишга туширди.

>>> Батафсил.

Range Rover дунёдаги энг тезкор йўлтанламас билан куч синашди

Британиянинг AutoExpress нашри дунёдаги серияли ишлаб чиқарилувчи энг тез йўлтанламас Bentley Bentayga билан SVAutobiography деб номланувчи ҳашамдор Range Rover ўртасида пойга ташкил этди.

>>> Батафсил.

ФИФА қўмитаси йил мураббийлигига номзодларнинг рўйхатини маълум қилди

ФИФА футбол қўмитаси 2016 йилнинг энг яхши эркак мураббийи бўлиш учун номзодларнинг 10 кишидан иборат рўйхатини маълум қилди.

>>> Батафсил.

Месси «Манчестер Сити» футболчилари билан ўйиндан кейин жанжаллашиб қолди


Фото: Reuters

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган ва 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин инглизлар клуби футболчилари билан мунозарага киришган.

>>> Батафсил.

Мавзуга оид