Жаҳон | 20:51 / 14.11.2016
10232
5 дақиқада ўқилади

Кечки дайжест: 14 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 14 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги 56 позиция бўйича келишувга эришди


Фото: UzDaily

 

8–13 ноябрь кунлари тасдиқланган режа-жадвалга биноан Фарғона шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди.

>>>   Батафсил.

Абдулазиз Комилов БМТ Минтақавий маркази раҳбари билан учрашди

2016 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драгановни қабул қилди.

>>> Батафсил.

Аляскалик сувда бир-бири билан шохлаша туриб музлаб қолган лосларни топди


Фото: Facebook

Аляска штатининг Уналаклит шаҳрида истиқомат қилувчи Жефф Эриксон  ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида дарёда музлаб қолган лосларнинг суратларини намойиш қилди.

>>> Батафсил.

Дубайда биринчи эко-масжид очилди


Фото: Tradearabia.com

Дубай шаҳридаги “яшил ҳудуд” деб аталувчи Sustainable City туманида биринчи эко-масжид очилди.

>>>  Батафсил.

Ҳомиладор аёллар ва ногиронларга бепул такси хизмати кўрсатилмоқда


Фото: autotrans.uz

Урганч шаҳридаги «Хоразм Равон транс» масъулияти чекланган жамияти хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда - корхонанинг енгил такси ҳайдовчилари байрам кунлари шаҳар ичи йўналишлари бўйлаб ҳомиладор аёллар ва ногиронларни бепул ўз манзилига етказади.

>>>  Батафсил.

Трамп Оқ уй аппарати раҳбарини аниқлаб олди


Фото: © AP

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси миллий қўмитаси раҳбари Ринс Прибасни Оқ уй аппарати раҳбари лавозимига тайинлашга қарор қилди.

>>> Батафсил.

Молдовадаги президент сайловида ҳам Россия тарафдори ғолиб чиқди


Фото: © Sputnik

Молдовада бўлиб ўтган тўғридан-тўғри президент сайловининг 2-босқичида Социалистлар партияси раҳбари Игорь Додон ғолиб чиқди.

>>> Батафсил.

Польшада авиаҳалокатга учраган президент Качинський жасади кавлаб олинади


© AP Photo

2010 йил ноябрида Смоленск (Россия) осмонида авиаҳалокатга учраган Польша президенти Лех Качиньский ва унинг рафиқаси Мария жасадлари эксгумация қилинади (суд-тиббий экспертизаси учун кавлаб олинади).

>>>  Батафсил.

Клинтонлар ажралаётгани ҳақидаги асоссиз хабар кўплаб ОАВни ношуд ҳолатга тушириб қўйди

Ҳиллари ва Билл Клинтонлар АҚШ президентлиги сайловларидан кейинги кунда ажралишга ариза бергани ҳақидаги хабарлар асоссиз миш-миш бўлиб чиқди.

>>> Батафсил.

СУПЕРОЙ 1 кунга кечикди, аммо чиқди!


Фото: Kun.uz

Кўплаб нашрларда 13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар кечаси юз бериши маълум қилинган Суперой ҳодисаси бир кунга кечикиб, 14 ноябрдан 15 ноябрга ўтар кечаси юз бериши кутилмоқда.

>>>  Батафсил.

Марсга чиқувчи сайёҳлар яшайдиган уйлар прототипи намойиш қилинди (фотожамланма)

Қачонлардир одамларнинг ўзга сайёраларда яшашини тасаввур қилиш фақатгина фантаст-ёзувчиларга хос эди, бироқ бугунги кунда бу - Қизил Сайёрага илк парвозни амалга оширишга жиддий тайёргарлик кўраётган SpaceX ва NASA каби космик ташкилотлар ходимлари мажбуриятига киради.

>>> Батафсил.

Mercedes-Maybach ўзининг энг қиммат кабриолетини намойиш этди

Mercedes-Maybach янги кабриолетининг илк тизер тасвирларини намойиш этди. Автомобилнинг расмий тақдимоти 16 ноябрь куни Лос-Анжелес автосалонида бўлиб ўтади.

>>> Батафсил.

Шумахердан Болтгача. Футболчи бўлишни орзу қилган 5 нафар юлдуз

Замонавий енгил атлетика қироли Усейн Болт бир неча йиллардан буён ўзининг севимли жамоаси – «Манчестер Юнайтед» клубида тўп суриш истагини билдириб келади.

>>> Батафсил.

Самвел Бабаян: "Эртанги ўйин учун аниқ режамиз бор"


Фото: ЎФФ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида Жанубий Кореяга қарши сафарда кечадиган ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

>>> Батафсил.

Мавзуга оид