Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япон аскарлари 70 йилдан бери илк маротаба хорижга жанговар вазифа бажаргани юборилдилар
Япон аскарлари Иккинчи жаҳон урушидан бери илк маротаба хорижда қурол ишлатиш ва жангда иштирок этишни кўзда тутувчи миссияда иштирок этишади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Токио Жанубий Суданга тинчликпарвар кучларини жўнатди. Япония мудофаа кучларининг 350 аскари бу давлатда инфратузилма объектларини барпо этиш билан шуғулланади. Ахборот агентлигининг маълум қилишича, 2015 йилда Япония қонунчилигига киритилган тузатишлар ҳарбийлар мажбуриятларини анчагина кенгайтирди. Энди агар БМТ миссияси ходимлари ёки гуманитар ишчилар ёрдамга шошилинч чақиришса, япон ҳарбийлари уларга ёрдамга боришларига тўғри келади. Шунингдек, япониялик тинчликпарвар аскарлар кўпинча адоватдаги томонларнинг нишонига айланадиган базаларни қўриқлашга жалб қилинишлари ҳам мумкин.
Япония мухолифати ҳукуматнинг бу қарорини кескин танқид қилган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026