Эрон ва АҚШ президентлари имзолаган меморандумнинг Вашингтон томонидан кўп марта бузилганлиги Доналд Трампнинг имзоси «мутлақо ҳеч нарсага арзимаслиги»ни исботлайди, деб ёзди Эрон олий раҳнамоси Мўжтабо Хоминаий X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
«Эрон ва АҚШ президентлари имзолаган ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумнинг улкан шайтон (АҚШ) томонидан қайта-қайта бузилиши ҳақиқатни яна бир бор кўрсатди: АҚШ президентининг имзоси ҳеч нарсага арзимайди ва ишончга муносиб эмас», — дейилади Хоминаийнинг баёнотида.
Трамп ва Эрон президенти Масъуд Пезешкиён 18 июн куни масофадан туриб тинчлик келишувини имзолаганди.
18 июл куни Теҳрон келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатганини маълум қилди.












