Жаҳон | 08:20 / 26.11.2016
12288
2 дақиқада ўқилади

Янукович Украинада "россиялик ёлланма жангчилар" бўлгани ҳақида сўзлаб берди

Фото: © РИА Новости

Украинанинг собиқ президенти  Виктор Янукович Донбассдаги ихтилоф вақтида Украинага россиялик "кўнгилли ёлланма жангчилар" жанг қилгани учун келганларини маълум қилди. Янукович бу ҳақда Ростов-Дондаги матбуот-анжуманида айтиб ўтди. Бу матбуот-анжумани "112 Украина" томонидан намойиш қилинди. 

"Мен сизга айтишим мумкин, менинг кортежим Қрим томонга кетаётганда, Мелитополда пистирма бўлган. Бизнинг илғор гуруҳ уни аниқлаган. Улар у ерда таниш белгисиз бўлган одамларни аниқлашган ва хорижий нутқни эшитишган. Кўринишича, булар ёлланма жангчилар бўлган. Биз ўшанда бу қопқондан кета олганмиз", деб эсламоқда Янукович.

Унинг айтишича, Украинага нафақат Россиядан, балки, Франция, Италия, Болқон давлатлари, Беларусдан ёлланма жангчилар келган.

"Нима учун Россиядан ёлланма жангчилар кўпроқ бўлган? Чунки қўшни ҳудудлар ўртасидаги алоқалар етарлича давомий ва қардошона бўлган. Айниқса, жангарилар кўпроқ Ростов вилояти, Кубан, Воронеж вилояти, Белгород вилоятидан келган", деб қўшимча қилди Янукович.

Унинг айтишича, кўпчилик одамлар ўзларининг яқинларига, дўстларига ёрдам бергани келишган. Януковичнинг таъкидлашича, Украинада юз берган воқеалар Россияда, айниқса унинг чегара олдидаги ҳудудларида "салбий қабул қилинган".   
 
Мавзуга оид

Эълонлар

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди