Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Қозоғистон Бойқўнғирдаги ҳамкорликни кучайтиради
Россия ва Қозоғистон инфратузилмалар ва мутахассислар бўйича фазовий салоҳиятни кучайтириш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Томонлар янги учириш мажмуалари, Бойқўнғирдаги қўшма лойиҳалар ҳақида сўз юритмоқда. Қозоғистон ТИВ раҳбари Ерлан Идрисов "Коммерсантъ" газетасига берган интервьюсида шулар ҳақида сўз юритган.
"Қозоғистон ва Россия раҳбарлари мамлакатларимизнинг Бойқўнғирда ҳамкорликни давом эттиришига ўзига хос аҳамият беради. У улкан комплекс бўлиб, у ерда нафақат техник, балки ижтимоий-маданий, хўжалик ва иқтисодий масалалар ўз аксини топган", — дея Идрисов сўзларини келтиради газета.
"Россия Қозоғистон космик салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам беришдан бош тортаётгани йўқ. Бундан ташқари биз, ўзаро ҳамкорлик шаклларини топишга ҳаракат қилаяпмиз. Гап янги учириш мажмуалари, қўшма лойиҳалар, тижорий асосда учинчи мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш ҳақида бормоқда", — деб қайд этган Идрисов.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026