Хоразмда онаси тенги аёлнинг қотилига айланган йигит 13 йилга қамалди
Сардор Азимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) йигирма саккиз ёшда. Икки фарзанднинг отаси. Ўйламай қилган хатти-ҳаракатлари уни суднинг қора курсиси томон етаклади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Ўтган йилнинг ёз ойи. Сардор турмуш ўртоғи билан томорқа ерига йўл олди. Қараса, М.Атажановнинг қорамоллари унинг шоли экилган ерида юрибди. Шу сабаб улар ўртасида келишмовчилик келиб чиқди. Бир-бирларини етарлича ҳақорат қилишгач, алами босилмаган С.Азимов кучига эрк берди. Қўлидаги балиқ овлайдиган санчқини М.Атажановга бир-икки бор санчиб, дастаги билан ура кетди. М.Атажанов зўрға қочиб қутулди. Гарчи даво муолажалари олишига тўғри келса-да, у бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга хабар бермади.
Орадан бир йил ўтди. Шу йил баҳор ойи охирларида С.Азимов томорқа еридан хабар олиш учун бораётганида М.Атажановнинг турмуш ўртоғи О.Дурдиевани учратиб қолди. Бу пайтда Сардорнинг ёнида оғайниси Р.Саидов ҳам бор эди.
- Бу моллар кимники? – сўради О.Дурдиева.
- Меники, - жавоб қайтарди Сардор.
- Сендан сўраганим йўқ, - Ойгул опа шундай дея Сардорни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қила бошлади.
- Кетинг бу ердан, - деди С.Азимов.
Аёл эса уни ҳақоратлашда давом этди. Қизиққон йигит ғазаб отига минди. Қўлидаги белкурак билан аёлнинг бошига урди. Ойгул опа ҳушидан кетиб йиқилди. Сардор ўзини ирода қилолмай қолди. Беҳуш аёлни уришда давом этди... Р.Саидов қўрққанидан воқеа жойидан қочиб кетди.
Нима қилиб қўйганини англаб етган Сардор белкуракни ювди. Ойгул опанинг уяли телефонини четга улоқтириб юборди. Уйига қайтиб, бир пиёла сув ичди ва ички ишлар бўлимига кетди.
С.Азимов суд ҳукми билан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Мавзуга оид
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
19:02 / 31.10.2024
Навоийдаги чўлда 10 нафар йигит пичоқлашди
14:10 / 31.10.2024