Фаррух Сойибжонович Абдураимов 5 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди. У бунгача Сирдарё вилоят суди раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Ўз навбатида, Алишер Отахонович Усмонов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Мазкур икки масала Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 3 ноябр кунги мажлисида кўриб чиқилди ва тегишли қарор билан расмийлаштирилди.

Алишер Усмонов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимида 2025 йил сентябр ойидан буён ишлаб келаётганди.