Фан-техника | 18:52 / 16.12.2016
5388
1 дақиқада ўқилади

«ВКонтакте» фойдаланувчилари ўз маҳсулотларини сотишлари мумкин бўлди

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари маҳсулотлар сотуви ва хизматлар ҳақида эълонлар қўшиши мумкин. Бу ҳақда тармоқ вакили хабар берган.

Аввал бундай имконият фақатгина ҳамжамиятларда бор эди, бироқ эндиликда исталган киши эълон чоп этиши мумкин. У бош менюдаги “Маҳсулотлар” бўлимида обуначилар эътиборига тақдим этилади. Яқин кунларда эса бундай бўлим ижтимоий тармоқнинг мобил версиясида ҳам пайдо бўлиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, “Маҳсулотлар”да ном бўйича қидириш, шунингдек нарх ва минтақа бўйича саралаш ҳам мумкин.

Мавзуга оид